Хитойда фарзанд кўришга қўйилган чекловлар олиб ташланиши мумкин

14:29 22 Май 2018 Дунё
1002 0
Фото: YouTube

Хитой давлати бир оилада фарзанд кўришга қўйилган чекловларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқаяпти. 
Бу борадаги якуний қарор жорий йил охиригача қабул қилинади, деб ёзади “Bloomberg” ахборот манбаси.

Шундай қилиб ушбу мамлакат ўз аҳолиси кескин қариб кетишининг олдини олмоқчи ва жаҳон ҳамжамияти томонидан бу борада билдириб келинадиган танқидларга нуқта қўймоқчи.   

Эслатиб ўтамиз, демографик “портлаш” хавфи билан юзлашган ХХРда 
туғилиш бўйича “бир оилага – бир бола” чеклови 1979 йилдан бери амалда бўлиб келмоқда.

Натижада ушбу давлат нуфуси 2000 йилга келиб 1,2 миллиард киши атрофида сақлаб қолинди. 

Хитойликларнинг фақат ўғил фарзанд кўришга бўлган интилиши гендер нотенглигини келтириб чиқарди. Ҳозирда Чин ўлкасида эркаклар сони аёлларга нисбатан 20 миллион нафарга кўпдир. 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 24 миллион кишига етади.

2016 йилдан ушбу давлатда оилада икки фарзанд кўришга рухсат берилди. Бу  2050 йилга келиб Хитойда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сонини 30 миллион нафаргача кўпайтириш имконини беради. ХХР аҳолиси сони эса 2029 йилга бориб 1,45 миллиардга етиши кутилаяпти.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?