Хитойда банкноталар коронавирус сабабли дезинфекция қилинади

22:12 16 Февраль 2020 Сиёсат
280 0

Фото : РИА Новости

Хитой халқ банки коронавирус эпидемияси ортида нақд пулдан фойдаланувчилар хавфсизлигини ошириш мақсадида бир қатор чоралар кўрди. Бу ҳақда банк раҳбари ўринбосари Фань Ифэй маълум қилди.

“Касаллик авж олгандан кейин биз аҳолининг нақд пулдан фойдаланиши вақтида хавфсизлиги ва саломатлигига алоҳида эътибор қарата бошладик ва бир қатор чоралар кўрдик. 17 январгача Хитой Халқ банки бутун мамлакат бўйлаб янги банкноталарда 600 млрд юан (85,8 млрд доллар) тақсимланишини ташкиллаштирди”, деб айтган мутахассис.

Унинг айтишича, Хитой янги йили (24 январь) олдидан вирус ўчоғи ҳисобланган Ухан шаҳрига тезкорлик билан янги банкноталарда 4 млрд юан жўнатилган.

Фань Ифэйнинг таъкидлашича, провинциялар ўртасида ҳамда энг оғир эпидемиологик вазият кузатилаётган провинциялар ичида нақд пуллар айланмаси тўхтатилган.

Шунингдек, вазият оғир бўлган провинцияларда банкноталар ултрабинафша ва юқори ҳароратли дезинфекциядан ўтказилиб, банкда 14 кун сақланиши лозим. Шундан кейин уларни яна муомалага чиқариш мумкин бўлади. Вазият унча оғир бўлмаган ҳудудларда нақд пуллар учун “карантин” 7 кун билан чегараланади.

Шу билан бирга, банкларга шифохона ва фермер бозорларидан келиб тушувчи пуллар махсус қайта ишловдан ўтказилиб, алоҳидаланган ҳолда сақланиши лозим. Бу пуллар дезинфекция қилингач Халқ банкида қолади ва берилмайди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?