Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Президент Шавкат Мирзиёевни табриклади

09:18 29 Август 2018 Сиёсат
255 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 

Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва дўст Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан самимий табриклаш ва энг эзгу тилакларни билдиришга ижозат бергайсиз.

Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистонда барқарор сиёсий муҳит кузатилмоқда, барча йўналишларда жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда, иқтисодий ривожланиш суръатлари тобора ортиб бормоқда, бунинг натижасида халқнинг ҳаёт даражаси муттасил ошмоқда, давлат қурилиши соҳасида муваффақиятлар қўлга киритилиб, мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори юксалмоқда. Ўзбекистоннинг яхши қўшниси, ишончли ҳамкори ва яқин дўсти сифатида Хитой томони буларнинг барчасидан ғоят мамнун бўлмоқда.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келмоқдаман, Сиз билан ўртамиздаги самимий ишчан муносабат ва дўстликни юксак қадрлайман. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг яқинда Циндао шаҳрида бўлиб ўтган саммити доирасида биз самарали учрашув ўтказдик, қатор муҳим келишувларга эришдик, уларнинг барчаси Хитой ва Ўзбекистон муносабатлари ривожига янги ҳаракатлантирувчи куч бағишлади. Хитой-Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини иккала мамлакат халқлари равнақи ва фаровонлиги йўлида ривожлантиришда янги натижаларга эришиш учун Сиз билан биргаликда саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрман.

Дўст Ўзбекистонга тараққиёт ва куч-қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

                                                                                                                                                          Си Цзиньпин,
                                                                                                                                         Хитой Халқ Республикаси Раиси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар