Хитой раиси ўринбосари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

11:16 20 Август 2019 Жамият
89 0

2019 йилнинг 19 август куни расмий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Раисининг ўринбосари Ван Сишан томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Раиси Си Сзинпин ва Ван Сишанга, шунингдек улар орқали барча дўст Хитой халқига энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг устувор масалалари, уларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон-Хитой алоқалари барча йўналишларда ҳамкорликни жадал ривожлантириш учун ишончли асосдир.

Томонлар ўзаро товар айирбошлашнинг барқарор тенденциясини мамнуният билан қайд этдилар. Хитой 2018 йилда Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо шеригига айланди. Жорий йил сўнгида ўзаро савдо ҳажми 8 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Учрашувда, шунингдек, сармоявий соҳа, транспорт ва коммуникация масалаларини ҳал қилишдаги ҳамкорлик, икки мамлакат минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашувларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019