“Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўлига эътибор кучаймоқда

16:03 27 Июнь 2018 Сиёсат
436 0

“Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўлига эътибор кучаймоқда. Қирғизистон “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўлини қуриш режасига алоҳида аҳамият қаратяпти, зеро бу мамлакат иқтисодиёти ва инвестициявий тараққиётига туртки беради. Бу ҳақда ушбу давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков айтиб ўтди, деб хабар берди РИА “Новости”.

Маълумот учун, Хитой билан Марказий Осиёни боғловчи темир йўл тармоғини барпо этиш лойиҳаси қарийб 20 йилдан буён муҳокама этиб келинади. Бу борада Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистон ва кейинчалик Туркманистонга ўтиш каби йигирмадан ортиқ вариантлар кўриб чиқилган.

“Узоқ муддатли лойиҳалар ичида биз Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилишига алоҳида аҳамият қаратамиз. Яқинда Хитойга давлат ташрифи билан бордим. Манфаатдор давлатлар билан ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар кетмоқда. Россия Федерацияси билан ҳам ушбу мавзуни муҳокама қиляпмиз ва позицияни аниқлаштирмоқдамиз”, - дейди Жээнбеков.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат инфратузилмавий берк кўчадан чиқиб, Хитойдан бошланиб Евроосиё денгиз портларига чиқувчи транзит мамлакатга айланиши керак.

Жээнбеков айтишича, Қирғизистон автомобиль ва темир йўлларини қуриш, электр узатиш ва алоқа линияларини яхшилашга муҳтож.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар