Хитой Пекиндаги АҚШ элчихонаси ёнидаги портлашга муносабат билдирди

15:40 26 Июль 2018 Дунё
542 0
Фото: Twitter © hdjdjsjxw

Унда «Пекиндаги АҚШ элчихонаси ёнидаги портлаш жамоат тартибсизлигига алоқадор кўнгилсиз ҳодиса», дейилади.

Аввалроқ, хорижий ОАВ томонидан АҚШнинг Хитойдаги элчихонаси ёнида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар тарқатилди.

РИА Новостининг ёзишича, ушбу воқеага Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ген Шуан баёнот берган.

«АҚШ элчихонаси ёнидаги портлаш жамоат тартибсизлигига алоқадор кўнгилсиз ҳодисадир. Интернетда портлаш ҳақида хабарлар тарқалиши билан вазиятни ўрганган Пекин полицияси шу хулосага келган», дейилади унинг баёнотида.

Пекин полицияси АҚШ элчихонаси жойлашган Чаоян туманида жароҳатланган эркакни қўлга олгани, унинг қўлида мушаклар портлаб кетган бўлиши мумкинлиги, бошқа жабрланганлар йўқлигини маълум қилган эди.

Портлашда АҚШ дипмиссия вакилларидан ҳеч бири жабр кўрмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019