Хитой оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ҳақида нималар ёзмоқда?

17:54 28 Март 2019 Жамият
388 0

2019 йил бошидан Хитойнинг қатор оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда туризм ривожи ва халқимиз маданий мероси ҳақида кўплаб материаллар эълон қилинди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ана шундай мақолалардан бири яқинда машҳур weixin.qq.com сайтида “Марғилон – Ўзбекистоннинг Ипак пойтахти” сарлавҳасида тақдим этилди.

Унда Фарғонадаги марғилонча юқори сифатли ипак маҳсулотлари тайёрланадиган энг йирик ва замонавий завод ҳақида батафсил маълумот берилган. Муаллифлар “Ёдгорлик” деб аталмиш юртимиздаги ушбу энг йирик ипакчилик фабрикасида юқори сифатли маҳсулотлар анъанавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилишини таъкидлашган. Журналистлар Gucci ва Versace каби дунё тан олган брендлар дизайнерлари водийдаги мазкур корхонага ташриф буюришганини ҳам айтиб ўтганлар.

Айнан шу манбада Шаҳрисабздаги маданият ёдгорликларига бағишланган яна бир материал берилган.

“Мажмуанинг иккита қарама-қарши девори ҳамон мовий нақшларга безалганча қўр сочиб турибди ва Ўзбекистоннинг энг қадимий ҳамда гўзал маданий ёдгорликларидан биридир. “Оқсарой” деворлари баландлиги 38 метрга тенг, мажмуа бундан 600 йил олдин қурилгани инобатга олинса, у ўз вақтининг осмонўпар биноси бўлган дейиш мумкин. Шунингдек, охирги йилларда Ўзбекистондаги кўплаб тарихий обидалар реставрация қилинди, бироқ “Оқсарой” ўзининг кўҳна қиёфасини ҳамон йўқотмаган”, - дея муаллифлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашишган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019