Хитой Марказий Осиё давлатлари томон “тўлиб бориб, тўлиб қайтадиган” товар поездини қўйди

18:08 04 Июнь 2018 Дунё
667 0
Фото: avesto.tj

Хитойнинг марказий қисмидан Марказий Осиёнинг бешта давлати томон темир йўл бўйича товаретказиб берувчи янги рейс йўлга қўйилди, деб хабар берди CCTV телеканали.

Товар поезди ҳафтада бир марта ХХРнинг Хэнань музофоти Синьсян шаҳар округи Тапу станциясидан сафарга чиқади. Тайюань, Иньчуан, Чжунвэй, Увэй ва Урумчи шаҳарлари орқали “Алашанькоу” назорат-ўтказиш пункти(НЎП)га етиб келади ҳамда Қозоғистон чегарасига киради. Бу ердаги “Достик” НЎПдан Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга боради.

Мазкур темир йўл қатнови “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг бир қисми ҳисобланиб, минтақамизга механик қурилмалар, резина маҳсулотлари, ёнғинга чидамли материаллар ва бошқа товарлар олиб келади, турли маҳсулотларни олиб ортга қайтади.

Қайд этилишича, поезд 50 вагондан иборат бўлиб, унинг йиллик юк ташиш ҳажми 150-200 минг тоннани ташкил қилади. Қатновлар сони ошиши кутилаяпти.

Мутасаддиларнинг айтишича, у “тўлиб бориб, тўлиб қайтади”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019