Хитой компанияси Ўзбекистонда гўшт-сут кластерини ташкил этишга 100 миллион доллар ажратади

12:25 25 Июль 2019 Иқтисодиёт
539 0

Хитойнинг DELMOR компанияси Жиззах вилоятида гўшт-сут кластерини ташкил этиш учун 100 млн. доллар сармоя киритади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатиб ўтилди.

Янги агросаноат иншооти йилига 2,5 тонна гўшт етказиб беради. Бу ерда йирик шохли чорва сони 10 минг бошга етади.

Ўзбекистонда ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида Jizzax organic хориж корхонаси тузилди.

Кластер 2023 йилга келиб тўлиқ қувват билан ишлаши режалаштирилган. Бу ерда ўзи озуқа ишлаб чиқарадиган, кушхонаси ва биогаз ускуналарига эга замонавий чорвачилик мажмуи яратилади.

Хитой томони мингта иш ўрни яратиш, фақат замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва илғор агротехнологиялар, жумладан, ерларни лазер ёрдамида режалаштириш ва нолга тенг сеялкалардан фойдаланиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари, мазкур комплексда илмий асосланган тўрт йиллик алмашлаб экишдан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг ем-хашак навларини етиштириш ҳам ташкил қилинади. Ўз навбатида ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Хитой компанияси лойиҳасини амалга ошириш учун Зомин ва Зарбдор туманларидан 10,7 минг гектар майдон ер участкаси узоқ муддатга ижарага берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?