Хитой компанияси Наманганда “ақлли экошаҳар” қурмоқчи

10:18 25 Февраль 2019 Жамият
438 0

“Халқ сўзи Online”/Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, Наманган. Наманганда туризмни ривожлантиришда иштирок этишни кўзда тутган Хитойнинг “Zhongue Wanda” компанияси вилоят ҳокимлигига ақлли экошаҳар қуриш таклифини тақдим этди.

Лойиҳада тўрт ва беш юлдузли меҳмонхона мажмуаси, унга ёндош равишда энг замонавий технологиялар асосида барпо этиладиган сайёҳлик иншоотларини ўз ичига олган. Шаҳар 20 гектар майдонни ўз ичига қамраб олиши кўзда тутилган. Бўлажак шаҳарда қад ростлайдиган меҳмонхона мажмуаси идоравий биносининг баландлиги 20 қаватни ташкил этиши кўзда тутилган.

Хорижий инвестор Наманганда халқаро андозадаги сайёҳлик имкониятларини юзага келтирадиган лойиҳа ижроси учун 70 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш ниятида. Хитой компанияси раҳбари Фенжу Жианг билан вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашув чоғида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари келишиб олинди. 

Инвесторга қурилиш ишлари учун ер майдонлари таклиф этилди. Маъқул жой танлаб олиниши билан асосий шартнома имзоланади


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019