Хитой Хубэйдаги карантинни бекор қилди

07:27 25 Март 2020 Дунё
426 0

Фото: AP Photo/Arek Rataj

Хитой ҳукумати 25 март куни Хубэй провинциясига кириш ва чиқиш бўйича чекловларни бекор қилди.

Ҳужжатга кўра, ушбу қарор минтақадаги эпидемиологик вазият яхшиланиши ортидан қабул қилинди.

“25 март соат 00:00дан бошлаб Хубэй провинциясида, Ухан шаҳри тумани бундан мустасно, йўллардаги чекловлар олиб ташланади ва кириш ҳамда чиқиш учун транспорт воситалари ҳаракати тикланади. Хубэйни тарк этган одамлар соғлиқни сақлаш коди асосида ҳаракат қилиши мумкин.

Шунингдек, 8 апрель куни соат 00:00дан Уханда транзит йўллар бўйлаб ҳаракатланиш чекловлари олиб ташланади ва шаҳарга кириш ҳамда чиқиш учун транспорт қатнови тикланади”, — дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Ухан ва Хубэй провинциясида карантин 23 январдан бошланганди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?