Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги вакиллари Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюришди

17:51 05 Сентябр 2019 Жамият
85 0

Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг (ЖХВ) расмий вакили, ХХРнинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Лю Тунпиннинг Тошкент шаҳар ИИББга ташрифи давомидаги учрашувда бугунги кунда халқаро ҳамжамиятни қийнаётган трансмиллий жиноятчиликлар, диний экстремизм, терроризм, наркобизнес ва бошқа турдаги уюшган трансчегаравий жиноятчиликларга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмонларни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник Рустам Сайфулов кутиб олиб, улар билан суҳбат ўтказди.

Учрашув давомида полковник Р. Сайфуловнинг қайд этишича, жаноб Лю Тунпиннинг ташрифи ХХР ЖХВ ва Тошкент шаҳар ИИББ ўртасидаги ишончли ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши, шунингдек, жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент шаҳар ИИББ ва Пекин шаҳар Жамоат хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида имзоланган Ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрликнинг далолатидир. Ушбу ҳамкорлик нафақат бизнинг ҳудудда, балки жаҳон ҳамжамиятининг барча давлатларида тинчликни, фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашда жуда муҳим ўрин тутади.

Сўнг Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Ички ишлар бош бошқармаси тузилмасида олиб борилган ислоҳотлар, халқ манфаатига хизмат қилиш принципи ўрнатилганлиги, ходимларнинг хизмат усуллари ва принципларидаги ўзгаришлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Р. Сайфулов пойтахт ИИББ Хитой ЖХВ Пекин шаҳар Жамоат хавфсизлигини бош бошқармаси билан Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ва ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини қайд этди.

Учрашув давомида томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида самарали ҳамкорликни ривождантириш бўйича ўз таклифларини тақдим этишди. Хусусан, ички ишлар ходимларимизнинг Хитойда таҳсилларини давом этишлари бўйича, ХХРнинг етакчи мутахассислари ички ишлар ходимлари учун малака ошириш курслари ўтказиш мақсадида юртимизга ташриф буюришлари ҳақидаги фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг томонлар ҳамкорликда олиб борилиши кўзда тутилган ва Ўзбекистон пойтахтининг аҳолиси ва меҳмонларининг хавфсизликларини ва жамоат хавфсизлигини оширишга қаратилган ишларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019