Хитой АҚШ ва КХДР етакчиларини учрашишга чақирди

11:34 26 Май 2018 Дунё
1127 0
Фото: cntv.ru

Хитой АҚШ ва КХДР раҳбарларини Корея ярим оролини денуклеризация қилиш учун ҳам учрашишга чақирди.
Бу ҳақда ўтказилган брифингга асосланиб Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.

“Биз икки томон ҳам мулоқот ва маслаҳатлашув воситасида денуклеризацияга кўмаклашиш учун бир йўналишда ҳаракат қилишига умид билдирамиз. Биз (АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги) тўғридан-тўғри муҳокамаларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, - деди брифингда ХХР ТИВ вакили Лу Кан.
Ўз навбатида, Лу Кан Хитой Корея ярим оролида ижобий ва конструктив роль ўйнашига урғу берган.

Манба Чин ўлкасининг “Global Times” нуфузли газетаси Трамнинг саммитни бекор қилиш бўйича қарори ярим оролда тинчлик бўйича музокараларга кучли зарба берганини таъкидлаган.

“АҚШ ва Шимолий Корея қарама-қаршиликлар кескинлашувидан қочиши ўта муҳим. Ҳатто улар кўзланган натижаларга эришиш ҳолатида бўлмаса ҳам, жуда бўлмаганда энг ёмон вазиятнинг олдини олиш учун тинимсиз ҳаракат қилиши зарур”, деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалига Дональд Трамп КХДР етакчиси билан шу йил 12 июнь куни Сингапурда ташкил этилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилган бўлса-да, кеча мазкур саммит ўтказилиши мумкинлиги ва бу борада самарали музокаралар олиб борилаётганини яна бир бор таъкидлади.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?