Хезер Науэрт: “Сурияда ИШИДнинг саноқли кунлари қолди”

17:27 02 Май 2018 Дунё
596 0
Фото: News Front

АҚШ томонидан бошқарилаётган ИШИДга қарши коалиция ва унинг ёрдамчилари эса Сурияни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг сўнгги қолдиқларидан озод этиш операциясини бошлаяпти. 
Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Хезер Науэрт ўзининг “Twitter”даги саҳифасида маълум қилди.

“Америка Қўшма Штатлари, глобал коалиция ва маҳаллий шериклар, жумладан, “Сурия демократик кучлари” ИШИДнинг Суриядаги сўнгги таянч нуқталарини йўқ қилиш операциясини бошламоқда”, — дейилади хабарда.
Унда АҚШ ва коалиция чегараларни жангарилардан тозалаш учун Туркия, Исроил, Иордания, Ироқ ва Ливан билан биргаликда ишлаши айтиб ўтилган. 

“Бу жанг қийин бўлади, лекин биз ва шерикларимиз ғалаба қозонамиз. Агар улар ҳужум қилишса, биз АҚШ, коалиция ва шериклик кучларини ҳимоя қиламиз”, — дейди дипломат.
Хезер Науэртнинг сўзларига кўра, Сурияда ИШИДнинг саноқли кунлари қолган.  


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар