Хельсинкида Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги тарихий саммит бўлиб ўтмоқда

19:00 16 Июль 2018 Дунё
455 0
Фото: Reuters

Россия ва АҚШ президентларининг Хельсинкидаги тарихий саммити давом этмоқда. Газета.ру хабарига кўра, аввалига икки раҳбарнинг таржимонлар иштирокидаги тета-тет учрашуви бўлиб ўтди. У икки соат давом этди. Мулоқотда томонлар бир-бирига миннатдорлик билдирди. Муҳокамалар чоғида икки томонлама муносабатлар, яқинда якунига етган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тўхталиб ўтилди.

Трамп мазкур суҳбатга “Жуда яхши бошланиш” деб баҳо берди. Шундан сўнг музокаралар кенгайтирилган тартибда ишчи учрашуви тарзда бошланди.

Унда давлат раҳбарларидан ташқари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ бош котиби Майк Помпео кабилар ҳам иштирок этяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар