Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди

16:35 06 Сентябр 2019 Жамият
260 0

Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 12 та қонуни ҳамда 3 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

5 сентябрь куни Президент имзолаган “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида булар батафсил баён этилган. 

 Шу билан бирга, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг:

* Ўзбекистон Республикаси Президенти, унинг оила аъзолари, шунингдек, мамлакат ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматларнинг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлаш;

* қўриқланувчи шахсларнинг доимий ва вақтинчалик ташриф буюрадиган жойларини, ҳаракатланиш йўналишлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатларини назарда тутувчи қўшимча киритилган.

Шу муносабат билан “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонундан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бу соҳадаги ваколатлари чиқариб ташланган. 

Шунингдек, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатларини назарда тутувчи қўшимча киритилган. Жумладан, ушбу органлар:

* ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

* ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;

* қўриқланувчи шахсларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва дахлсизлигига қарши ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳисобини юритади;

* ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

Фаррух ДАДАХЎЖАЕВ, 

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик 
масалалари қўмитаси раиси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019