Хавфсизлик хизмати Telegram орқали ИШИД учун пул йиққан жиноий гуруҳни қўлга олди

02:03 16 Ноябрь 2018 Дунё
1118 0

Фото: republic.ru

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Томск областида “Ислом давлати” террорчилик ташкилотининг Суриядаги жангарилари учун Telegram мессенжеридаги ёпиқ мулоқот гуруҳи(чат) орқали пул йиққан бир гуруҳ шахсларни қўлга олди.

“Томск области ҳудудида Ислом давлати халқаро террорчилик ташкилоти учун пул йиққан ва мазкур ташкилот манфаатлари йўлида молиявий хизматлар кўрсатишга алоқадор бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди” – дейилади РИА Новости хабарда.

Маълум бўлишича, қўлга олинганлар Telegram`даги ёпиқ чатларга Суриядаги ИШИД жангарилари учун маблағ ўтказиш мақсадида банк карталари ва тўлов сервислари реквизитларини жойлаштириб келган.

Тергов қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Жиноятчилар қўлга олиниб, уларга айблов эълон қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019