Хавфсиз ва қонуний меҳнат миграцияси соҳасида янгича тизим йўлга қўйилади

11:22 17 Сентябр 2020 Жамият
141 0

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 17 августда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган меҳнат миграцияси соҳасига оид муҳим топшириқлар берилган.

Жумладан, Россиядаги йирик қурилиш объектларига ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилиш бўйича аниқ келишувларга эришиш, уларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитишни ташкил этиш, Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш, Россия Ички ишлар вазирлиги «Паспорт ва виза хизмати» ФУК билан «Паспорт ва виза хизмати»нинг Ўзбекистон ҳудудида ваколатхонасини очиш, ушбу давлатдаги меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа ва «Call-марказ», шунингдек, йирик иш берувчилар ва бандлик агентликларининг Ўзбекистонда касбий ўқитиш марказларини ташкил этиш, Россиядаги ватандошлар ташкилотлари (диаспоралар) билан ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш ва бошқа вазифаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланган эди.

Юқоридаги масалалар ижросини таъминлаш учун Россия Федерациясининг Ташқи ишлар, Ички ишлар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, ҳудудий ижро ҳокимияти органлари, йирик иш берувчилар, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), “World Skills Russia” (касбий ўқитиш бўйича) уюшмаси, касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари, юридик компаниялари ва адвокатлик фирмалари, ватандошлар ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари мазкур мамлакатда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?