Хавфли эпидемияларнинг кўпайишида асосий айбдор маълум қилинди

23:30 13 Май 2020 Дунё
1050 0

архив фото

БМТнинг Атроф-муҳит қўмитаси вакиллари хавфли эпидемиялар сонининг кўпайишида асосий айбдорни маълум қилишди.

Мутахассислар томонидан қайд этилишича, бунинг учун жавобгарлик бутунлай инсон ва унинг фаолияти бўйнида.

Янги коронавирус пандемияси дунё аҳолиси учун хавф туғдирадиган вирусли инфекцияларнинг ягонаси эмас.

Олимларнинг фикрига кўра, барча юқумли касалликларнинг камида 75 фоизи одамлар ва ҳайвонлар ўртасидаги алоқа натижасида пайдо бўлган. COVID-19, парранда гриппи, Зика ва Эбола вируслари шулар жумласидан.

Глобал иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалигидаги тадбирлар эса ушбу эпидемияларнинг тарқалишига фаол ҳисса қўшмоқда.

Бундан ташқари, юқоридаги муаммолар бир-бири билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли экин майдонларининг кўпайиши натижасида бутун дунёда ўрмонларнинг фаол кесилиши кузатилмоқда.

Натижада йиртқичлар популяцияларнинг камайиши хавфли касалликларнинг асосий ташувчиси бўлган ҳашаротлар, каламушлар ва битлар каби зараркунандалар сонининг кўпайиши каби янги муаммони юзага келтирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?