Хатирчида 120та ногиронлик аравачаси ва овоз кучайтиргичлар қарияларга совға қилинди

15:24 28 Май 2019 Жамият
303 0

Навоий вилояти Хатирчи туманида 120 нафар ёши улуғларга ногиронлик аравачалари ва қулоққа тақиладиган овоз кучайтириш мосламалари совға қилинди.

Хатирчилик Олим ота Абдураҳмонов ўн етти йил муқаддам юрак хасталиги сабаб тўшакка михланган эди. Ногиронлик нафақаси оиланинг даромади кундалик турмушидан ортмаганлиги боис, узоқ йиллар давомида отахон ногиронлик аравачасига муҳтож эди. Бугун унинг орзуси амалга ошди. Вилоят ИИБ ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Саховат” хайрия тадбири ўтказилиб, тадбир доирасида Олим ота каби 120 нафар ногиронларнинг ҳолидан хабар олиниб,ногиронлик аравачалари ҳамда қулоққа тақиладиган овоз кучайтириш мосламалари топширилди.

- Ногиронларни қўллаб-қувватлаш жамият ва инсон етуклигининг кўзгуси ҳисобланади, - дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Абдумуратов. – Бошқармамиз томонидан яқинда Нурота туманида худди шундай тадбир ўтказилди. Барча ҳудудларни шу тахлит қамраб олиш ниятидамиз.

“Саховат” тадбири доирасида муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилиб, 250 нафарга яқин ёши улуғларга эҳтиром кўрсатилди. Уларга ташкилотчи ва ҳомийларнинг совғалари топширилди.

ТемурЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019