Халқларимиз қардошлиги, маданий яқинлиги намоён бўлди (Фоторепортаж)

09:43 25 Апрель 2018 Сиёсат
694 0
Фото: president.uz

Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди. 

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Икки мамлакат вакиллари ҳамкорликда концертлар, фестиваллар, кўргазмалар ташкил этмоқда, турли танлов ва мусобақаларда қатнашмоқда.  2016 йил ноябрда мамлакатимизда Туркманистон маданияти кунлари, 2017 йил ноябрда эса Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди. 

Юртимизда туркман миллий маданият марказлари, қўшни мамлакатда ўзбек миллий маданият марказлари ташкил этилган. Ўзбеклар ва туркманларнинг ўз тили, маданиятини бойитиши учун барча шароит яратилган. 

Концертда ўзбек ва туркман тилида куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу халқларимизнинг азалий қардошлиги, маданий яқинлигини яна бир бор намоён этди, икки мамлакатнинг мумтоз ва замонавий санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди.

Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz
Фото: president.uz

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар