“Халқлар дўстлиги” ва “Пахтакор” метро бекатлари оралиғида техник ишлар олиб борилмоқда

12:44 14 Сентябр 2018 Жамият
775 0
Иллюстратив фото

Ўтган ҳафта бошидан буён ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Халқлар дўстлиги” ва “Пахтакор” бекатлари оралиғида поезд ҳаракати секинлашиши юзасидан муҳокамалар фаоллашган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида, “Toshkentmetropoliteni” ДУК транспорт хизмати раҳбари Султон Қодиров билан боғланган.

С.Қодиров бекатлар оралиғида техник ишлар амалга оширилаётгани ва ҳаракат белгиланган регламент асосида олиб борилаётганини маълум қилди. Ушбу жараён 5 кундан 10 кунгача давом этади.

Бу борада йўловчиларни ҳеч қандай ташвишланарли ҳолатларга тушмасликка чақирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019