Халқимизнинг одамийлик фазилати

19:38 23 Май 2020 Сиёсат
135 0

Давлатимизнинг инсон ҳуқуқи ва эркинлигини кафолатлаш борасида олиб бораётган сиёсати, пировардида, одамнинг шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилади. Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонини ана шу сиёсатнинг изчил давоми, дейиш мумкин.

Фармон асосида афв этилган шахсларнинг ёши, жинси, миллати турлича. Уларнинг айби – ҳаёт синовлари олдида довдираб қолгани, ёмон ишга қўл ургани. Шу сабабли уларга нисбатан қонуний жазо тайинланган.

Лекин жазо муддати жараёни ҳам маҳбус ёки жавобгар учун синовдир. Улар тазйиқлар эмас, балки замон ўзгаришига қараб, уйғонган виждонига таяниб ўз айбига иқрор бўлишди. Муҳими, ўз ҳаракати қонунларга зид эканлигини тушуниб етди. Шу боис, давлатимиз раҳбари бу шахсларни афв этди. Очиғи, уларнинг ўз оиласига, жамиятга келгусида манфаат келтиришига ишонди.

Дарҳақиқат, бундай тадбирнинг муқаддас Рамазон ойи ва Ҳайит байрами арафасида амалга оширилиши бежиз эмас, албатта. Боиси, афв этиш халқимизга хос одамийлик фазилатидандир. Энди улар бу ғамхўрликни оқлаши, энг аввало, оиласига, ўз шаънига муносиб яшамоғи зарур.

Фармон ТОШЕВ, 
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?