“Халқимизга хос бағрикенглик фарзандларимизга ҳам ўтсин”

Мамлакатимизда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонлиган Ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида, маданият ва истироҳат боғларида, шаҳар ва туманларда уюштирилган маросимларда суронли йилларда уруш азобини кўрганлар эъзозланиб, ўтганлар хотираси ёд этилмоқда.

Пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” майдони эса янада гавжумлашган. Сабаби, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга кўчириб келтирилган етимларнинг 14 нафарини ўз бағрига олиб, халқимизнинг бағрикенглигини намоён этган Шомаҳмудовлар оиласи хотирасига ўрнатилган ёдгорлик эски жойига қайтарилди. Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги аввал Шомаҳмудовлар номи билан юритилган Боғ кўча ҳам аввалги ном билан аталадиган бўлди.

Ўзбекистон халқ ёзувчси Раҳмат Файзийнинг “Ҳазрати инсон” асари асосида режиссёр Шуҳрат Аббосов суратга олган «Сен етим эмассан» фильми орқали ушбу оила ҳақида ҳар биримиз маълумотга эгамиз.

Темирчи Шоаҳмад ота ва Баҳри она аслида фарзандсиз эди. Уларнинг бутун ҳаёти меҳнатда ўтган. Улар уруш йилларида рус, беларусь, татар, яҳудий, молдован, қозоқ ва бошқа миллатларга мансуб 14 нафар етимни асраб олиб вояга етказишган. Шоаҳмад ота «Ҳурмат белгиси» орденига лойиқ кўрилган, Баҳри она эса «Қаҳрамон она» деб эътироф этилган.

Ўша вақтда хизматлари юқори баҳоланиб Шомаҳмудовлар оиласи яшайдиган кўча оиланинг номи билан аталган эди. 1982 йилнинг 26 майида Тошкент шаҳрида ушбу оила хотираси учун «Халқлар дўстлиги» ёдгорлиги ўрнатилганди. 2008 йилнинг 12 апрелида бу ёдгорлик шаҳарнинг чекка ҳудудига кўчириб юборилган. 2017 йилнинг 1 майида эса ёдгорлик Яккасарой туманидаги Дўстлик боғига жойлаштирилган. Ҳозирги кунда эса ёдгорлик яна ўз ўрнига қайтди. Бу тарихий адолатни тиклаш борасидаги эзгу саъй-ҳаракталарнинг ўзига хос ифодасидир.

Давлатимиз раҳбари 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Ботаника боғида бўлиб ўтган байрам тантаналарида қатнашиш чоғида, ушбу ҳайкалнинг аввалги жойига қайтарилгани ҳақида гапириб, “Халқимизга хос бағрикенглик фарзандларимизга ҳам ўтсин” дея алоҳида таъкидлади.
Мақсуд ЖОНИХОНОВ,
Ҳасан ПАЙДОЕВ (суратлар),
“Халқ сўзи” мухбирлари.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: