Халқаро турнирда қатнашадиган Ўзбекистон ОТЖга “Пахтакор”дан икки, “Насаф”дан эса 8 нафар футболчи жалб этилди

14:36 08 Ноябрь 2018 Спорт
636 0
Фото: championat.asia

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12-20 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган “Dubai cup” халқаро мусобақасида иштирок этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан маълум қилинди.

“Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришади. Турнирда вакилларимиз Япония, Кувайт ва БАА терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига хориждан мураббий изланмоқда. Шу боис терма жамоани ҳозирча Равшан Ҳайдаров бошқариб туради.

Равшан Ҳайдаров Дубайга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди:

Дарвозабонлар: Умид Эргашев (“Насаф”), Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК), Умид Ҳамроев (“Пахтакор”).

Ҳимоячилар: Илҳом Алижонов, Шерзод Насруллоев, Дилшод Саидов (“Насаф”), Ҳусниддин Алиқулов (“Машъал”), Ҳожиакбар Алижонов(“Пахтакор”), Ислом Қобилов(“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”).

Ярим ҳимоячилар: Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов (“Насаф”), Аброр Исмоилов (“Нефтчи”), Фаррух Икромов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”), Остон Урунов (“Навбаҳор”), Даврон Умиров, Суҳроб Нуруллоев (“Металлург”), Нурилло Тўхтасинов (“Сўғдиёна”)

Ҳужумчилар: Азизбек Омонов (“Локомотив”), Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”), Бобур Абдухолиқов (“Насаф”).

“Dubai cup” халқаро мусобақаси тақвими:

14 ноябрь: Соат 17:15 БАА – Кувайт. Соат 20:00 Ўзбекистон – Япония

17 ноябрь: Соат 17:15 БАА – Ўзбекистон. Соат 20:00 Япония – Кувайт

20 ноябрь: Соат 17:15 Кувайт – Ўзбекистон. Соат 20:00 БАА – Япония

*Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019