Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Миллий банк билан Ўзбекистонга 50 млн. доллар ажратиш бўйича шартнома имзолади

16:45 29 Май 2018 Иқтисодиёт
1232 0

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш учун мамлакатга 50 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" Миллий банк матбуот хизмати берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, келишув лойиҳасини амалга ошириш доирасида мамлакатдаги йирик, ўрта ва кичик корхоналар энергия тежайдиган технологияларга инвестиция учун қўшимча молиялаштириш ва уларнинг энергия тежаш имкониятларини ошириш учун техник кўмак беришни ўз ичига олади.

“Эскирган ускуналар ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш мамлакат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш учун жуда муҳимдир. Энергия тежамкорлик ускуналардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиришга, ишлаб чиқаришни оширишга, шунингдек, камроқ энергия истеъмоли ҳисобидан пулни тежашга ёрдам беради. Шунингдек, у иқлим ўзгаришининг оқибатларини камайтириш имконини беради. Жаҳон банки ўзбек корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан мамнун”, деган Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

Лойиҳада эскирган ускуналарни жиддий модернизация қилиш, шунингдек, мамлакат саноат корхоналари томонидан энергия тежайдиган технологияларни кенг қўллаш кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019