Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Ўзбекистонга келади

10:35 10 Октябр 2018 Жамият
579 0

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Тошкентда Халқаро меҳнат ташкилоти масъул ходимлари Кари Тапиола, Антон Хаузен ва Оксана Липкану билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Учрашувда муносиб меҳнат бўйича Ўзбекистон дастурини амалга ошириш жараёнлари, Ўзбекистоннинг ХМТ билан конструктив, шу жумладан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳаси бўйича ҳамкорлигига эътибор қаратилди. Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан муносиб меҳнат концепцияси доирасида болалар ва аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрилаётгани таъкидланди.

Жорий йил декабрь ойида ХМТ Бош директори Гай Райдер иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган “Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференцияга тааллуқли масалалар алоҳида кўриб чиқилди.

Учрашув иштирокчилари аҳоли бандлиги, муносиб меҳнати ва ижтимоий ҳимояси масалалари бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар жадал суръатда олиб борилаётганини қайд этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019