Халқаро кинофестиваль сабаб Тошкентдаги бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

11:53 27 Ноябрь 2018 Жамият
499 0

27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида “PROlogue-2018” Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, тадбир муносабати билан театр атрофидаги қуйидаги кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17.00 дан 20.00 гача вақтинчалик берк бўлади:

Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;

Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Зарафшон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Бухоро кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача.

“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз“, дейилади ИИББ ахборотида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019