Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари беради

16:10 12 Март 2018 Иқтисодиёт
492 0

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Ўзбекистон билан Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида ўзаро келишув имзоланди. 
Келишув доирасида мазкур корпорация мамлакатимиз компанияларига экспорт олди ва бошқа экспорт амалиётлари, асосий хом ашё ва бошқа товарлар импортини молиялаштириш учун икки йиллик муддатга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Ислом тараққиёт банки гуруҳининг нуфузли бўлинмаларидан бири ҳисобланади. У ислом дунёсидаги инсонларнинг иқтисодий аҳволи ва яшаш муҳитини яхшилаш учун савдони илгари суриш мақсадида тузилган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар