Халқаро ислом академиясида дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

00:59 16 Январь 2019 Жамият
637 0

БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича тавсияларни амалга ошириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида 2018 йил 4 майда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлашга доир “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унинг ижросини назорат қилиш юзасидан мониторинг ўтказувчи ишчи гуруҳ шакллантирилган эди.

15 январь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мониторинг ўтказувчи ишчи гуруҳ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг ҳамкорликдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда депутатлар, сенаторлар, вазирлик, идора, таълим муассасалари раҳбарлари, диний ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. Унда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси — ишчи гуруҳ раҳбари Акмал Саидов инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, 2017-2018 йилларда виждон ва эътиқод эркинлиги борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж. Акрамов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, профессор Ш. Ёвқочев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Юнусова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижросига киритилган масалалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Якунда Ишчи гуруҳнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Абдухамид Мухтаров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот котиби.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019