Халқаро донорлар куни: Сирдарёда ички ишлар ходимлари ҳам қон топширди

16:46 14 Июнь 2019 Жамият
383 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилояти қон қўйиш станцияси томонидан ўтказилган “Беғараз донорлик” акциясида ички ишлар ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. Станция бош шифокори Ҳайдар Саломовнинг хабар беришича вилоят ИИБ тизимида фаолият кўрсатаётган 51 нафар ходим ушбу хайрли ишга бош қўшди. Умуман акция давомида кўнгилли равишда қон топширганлар кўпчиликни ташкил этди. Хусусан, 100 дан зиёд киши кўнгилли равишда “Адолат” СДПнинг вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган ҳудди шундай акцияда қатнашди.

Станция раҳбарининг айтишича, ҳозирда вилоятда беғараз ва мунтазам қон топширувчилар сони 50 дан зиёдни ташкил этади.

Маълумот учун, 2005 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси турли минтақа давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликларининг ихтиёрий равишда қон топшириш тўғрисидаги таклифларини ўрганиб чиқиб, резолюция қабул қилди. Унга мувофиқ, австриялик врач, кимёгар, иммунолог, инфекционист олим Карл Ландшдейнер шарафига 14 - июнь Бутунжаҳон қон бериш яъни, донорлар куни деб белгиланди. Яъни одам қонининг гуруҳларини аниқлаган, 1930 йилда Нобель мукофоти лауреати бўлган Карл Ландшдейнер (1868-1943)айни шу куни туғилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019