Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчилари Термиз халқаро аэропортида кутиб олинди

15:27 05 Апрель 2019 Маданият
619 0

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

Мафтункор Сурхон воҳасида ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларининг дастлабки гуруҳи Термиз халқаро аэропортида тантанли кутиб олинди. 

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

Маълумотларга кўра, фестиваль арафасида 80 давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчилар саралаш комиссияси томонидан кўриб чиқилган. Шунга кўра, 20 давлатдан 58 нафар ижрочи нуфузли санъат байрамининг ижодий танловида иштирок этади. Фестиваль муносабати билан ўтказилажак халқаро илмий-амалий конференцияда 18 давлатдан 45 нафар хорижий олим ва тадқиқотчилар қатнашиш истагини билдирган. Шунингдек, 42 давлатдан 45 нафар меҳмон, 18 давлатдан 25 нафар оммавий ахборот воситлари ходими жараёнларни бевосита кузатишади. 

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

 — Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик фестивалида қатнашиш шахсан менда катта иштиёқ уйғотди, — дейди эронлик Али Ризо — Чунки, юртингиз тарихи, маданияти ҳар қандай кишини ўзига ром этмай қўймайди. Ўзбек халқининг меҳмондўстлик фазилати юртингиз остонасида,  аэропортдаёқ яққол кўзга ташланди. Кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромдан мамнунман. Фестиваль кўрик-танловида қатнашиш баробарида маҳаллий бахшилар билан дўстона ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятидамиз. 

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

 Фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, Бельгия, Росссия ва бошқа кўплаб хорижий давлатлардандан халқ оғзаки ижоди ижрочилари иштирок этади.

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019