Халқ таълими вазирлиги илк бор бўш турган ХТБ мудири ва мактаб директорлиги учун танлов эълон қилди


Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги илк бор мактаб директори ва Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири бўш иш ўрни учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда эълон вазирлик сайтига жойлаштирилди.
Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишлаб йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарларига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган эди. Мактаб директори вазифасига бошқарувчилик (менежерлик) қобилиятига эга кадрларни тайинлаш, шунингдек маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг масъулиятини ошириш лозим.
Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар 50-сонли умумтаълим мактаби директори ва Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири бўш иш ўрни учун танлов эълон қилди. Танловнинг ушбу усули кадрлар танлашда шаффофликни таъминлаш ва кадрлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида қўлланилмоқда. Талабларга мос қизиқиш билдирган барча шахслар эълонда кўрсатилган тартибда ўзлари ҳақидаги маълумотларини юбориб, танловда иштирок этиши ва муносиб номзод бўлиши мумкин.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: