Халқ таълими вазирлиги энг муҳим вазирлик бўлади

15:38 21 Июнь 2018 Жамият
424 0
Фото: ХПК

Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар – Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилади.

ЎзА хабарига кура, таълим тизими инфраструктураси замон талабларига мувофиқ тубдан ўзгартирилади, таъбир жоиз бўлса, бутунлай янгиланади. Шу мақсадда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар – Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилади. Мазкур вазирлик – энг муҳим вазирликка айлантирилади. Тузилмага ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланди. 

Халқ таълими тизимига малакали мутахассислар жалб этилади. Шу мақсадга қаратилган Президент қарори қабул қилинади. 

Тизимга ажратилаётган маблағларнинг тўғридан-тўғри, манзилли етиб бориши йўлга қўйилади. Тизимга тааллуқли маблағлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тақсимланади. Соҳада мақсадсиз маблағ сарфлаш бартараф этилади.

Таълим тизимини, хусусан, Халқ таълими вазирлигини ҳар томонлама қўллаб қўллаб-қувватлаш барча раҳбарларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар