Халқ таълими вазирлиги АҚШ таълим вазирлиги билан ҳамкорлик қилади

10:33 03 Октябр 2018 Жамият
1331 0
Фото: Facebook / Рустам Каримжонов

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида 2018 йил 3 октябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Таълим вазири (US Secretary of Education) Беци Девос ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик вакили ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook / Рустам Каримжонов

Томонлар халқ таълими йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.

Хабарда таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихида биринчи маротаба таълим вазирлари ўзаро учрашди.

Фото: Facebook / Рустам Каримжонов

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019