Халқ таълими ходимларининг IT бўйича билимлари бойитилди

12:13 05 Ноябрь 2018 Жамият
640 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан АҚШнинг “Microsoft” компанияси ҳамда Буюк Британиянинг “Hable Education” таълим соҳасидаги IT консальтинг компанияси билан ҳамкорликда вазирлик ва унга бўйсунувчи ташкилотлар ходимлари учун семинар ташкил этилди.

“Project Management Resource Kit” (PMRK) — бошқарув манбалари тўплами лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур семинарда ахборот технологиялари имкониятларини бошқарувга тўғри йўналтириш, “Microsoft” компаниясининг таълим учун яратган сўнгги технологиялари ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари, маълумотлар тўплаш ва технологик топшириқларни бажариш, таълимнинг бошқарув тузилмасини тузиш, соҳада амалга оширилаётган режаларнинг келажакда қандай натижа беришининг аналитик таҳлилини яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш каби вазифаларни PMRK лойиҳаси орқали қандай амалга ошириш мумкинлиги кўрсатиб берилди.

— Инсон онгига таъсир этувчи, унинг билим ва тажрибасини оширувчи соҳаларда, жумладан, таълим-тарбия тизимида ахборот технологияларидан фойдаланиш жуда самаралидир, — дейди “Hable Education” таълим соҳасидаги IT консальтинг компанияси мутахассиси Сара Манн. — Унинг ёрдамида ортиқча қоғозбозликдан қутилиш, янгича методларни самарали қўллаш мумкин. Ҳозирги кунда Буюк Британияда кенг татбиқ этилаётган “de facto” стандарти ютуқлари асосида ҳам юқори технологиялардан унумли фойдаланиш ётади.

Тадбирда IT соҳаси мутахассислари иштирокчиларга шулар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Юлдуз ЎРМОНОВА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019