Халқ табобати тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида тан олинади

13:59 17 Октябр 2018 Жамият
1319 0
Иллюстратив фото

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан, халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида тан олинадиган бўлди. Ҳужжат табибларни тиббиётнинг илғор ютуқлари билан таништириш, ўқитиш, хуллас, икки йўналишни уйғунлаштиришга хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда турли дориворлар-у, ноанъанавий усулларда иш юритаётган табибларнинг сони 30 мингдан ошиб кетди. Республикадаги мавжуд 4250 дан ортиқ хусусий тиббиёт муассасаларнинг 516 тасида эса халқ табобати усуллари қўлланилмоқда.

Ачинарлиси, бундай тартибсиз вазият табибман, деб аслида фирибгарлик билан шуғулланаётган шахсларга ҳам кенг йўл очиб берди. Чунки, халқ табобатининг самарасини, улар қўллаётган усулларнинг асл таъсирини ҳеч ким ўрганмади, тиббий назоратини ҳам олиб бормади.

Қарор эндиликда халқ табобати бўйича тўпланган бой тажриба ва салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда уни замонавий тиббиётга уйғунлаштиришга катта туртки беради. Чунки, дунёнинг 130дан ортиқ давлатида айнан шундай йўл танланган.

Шунингдек, халқ табобати хизматларини кўрсатувчиларни ўқитиш, уларга замонавий тиббиётдаги ташхис ва даволаш муолажаларини тўлиқ қўллай олишлари учун Республикадаги тиббиёт олий ўқув юртларининг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши”, “Тиббий-педагогика иши” бакалавриат йўналишларидаги ўқув дастурларига халқ табобати бўйича махсус ўқув цикли жорий этилади.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида эса халқ табобати кафедраси ва “Халқ табобати” йўналиши бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019