“Халқ сўзи” мухбири Пекиндаги ШҲТ брифингидан хабар қилади

12:19 23 Октябр 2019 Сиёсат
579 0

Фото: «Халқ сўзи»

Омонулла Файзиев, Пекиндан онлайн. Айни пайтда Пекинда жойлашган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибиятида жорий йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги йиғилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда.

Унда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов ушбу муҳим тадбир олдидан хорижлик оммавий ахборот воситалари вакилларига ахборот бермоқда.

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ташкилотимиз учун ШҲТ Саммитидан кейинги энг муҳим тадбирдир, деди Владимир Норов. - Ўзбекистонлик ҳамкасблар таклифи билан томонлар унинг навбатдаги 18-йиғилишини 2019 йил 1-2 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказишга келишиб олишди.

Ўзбекистон пойтахтида ШҲТнинг барча мамлакатлари бош вазирлари келиши кутиляпти. Тадбирга, шунингдек, Ташкилотнинг кузатувчи давлатлари — Афғонистон, Беларусь, Мўғилистон ва Эрон ҳукуматлари раҳбарлари, қолаверса, қатор ҳамкор халқаро ташкилотлар, ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси ва Ишбилармонлик кенгаши раҳбарлари таклиф этилган.

ШҲТ Котибиятининг фаол кўмаги ва мувофиқлаштириши остида Ташкилот давлатлари миллий координаторлари Кенгаши йўналишида комплекс ҳамда аниқ мақсадга қаратилган тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?