«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида қандай мақолалар чоп этилди?

11:27 24 Август 2020 Жамият
305 0

1. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга яна қандай енгиллик ва имкониятлар берилмоқда? Бунга Президентимизнинг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қароридан жавоб олишингиз мумкин.

2. «Янги профессионал таълим — янги миссия». Ушбу сарлавҳали мақолада ёшларни касбга тайёрлаш, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ўқитиш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилган.

3. "Шайхулислом" ва “Ҳидоят даҳоси ким?" Буни "Ўзбекистоннинг илмий шон-шарафини қайта тиклаш борасидаги қарорлар тарих саҳифаларидаги олтин ҳарфлар билан ёзилади" мақоласини ўқигач билиб оласиз.

4. Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ярашув жараёни «АҚШда Афғонистондаги ярашув жараёнида Ўзбекистоннинг тутган ўрнига бағишланган мақола чоп этилди» сарлавҳали мақолада таҳлил этилади.

5. «Маҳаллаларда нуронийларнинг ўрни қандай бўлиши керак?» Бу савол атрофидаги фикрлар шу сарлавҳали мақолада билдирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?