«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида нималар чоп этилди?

11:21 25 Сентябр 2020 Жамият
711 0

1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — иқтисодиётнинг ўсиш нуқталаридан бири, аҳоли бандлигини таъминлашнинг катта манбаи. Шу боис мамлакатимизда бу соҳани ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Мамлакатимиз ана шу соҳада қандай ютуқларга эришилмоқда? Қайси ҳудудларда тадбиркорлик ривожи ҳолати яхши, қайси ҳудудларда эса қониқарсиз? Ана шу масалалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинди.

2. Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган 2021 йилда Хива шаҳрида «Марказий Осиё — жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» мавзуида халқаро форумни ўтказиш ташаббуси ЮНEСКО томонидан қандай кутиб олинди? ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле хоним ушбу ташаббусга қандай муносабат билдирди? 

Ўзбекистон Республикасининг ЮНEСКОдаги доимий вакили Умид Шодиевнинг “ЮНEСКО Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлади” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолада ана шу саволларга атрофлича жавоб берилган.

3. Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи прагмативлиги, ҳаққонийлиги ва реал ҳаётийлиги билан алоҳида аҳамият касб этди. Буни жаҳон ҳамжамияти, халқаро экспертлар, сиёсатчилар ҳам эътироф этмоқда. «Халқ сўзи» газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматовнинг «Жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори Ўзбекистонга қаратилган Бунга мамлакатимиз етакчисининг конструктив ташаббуслари сабаб бўлмоқда.» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолада мазкур нутқда илгари сурилган минтақа ва жаҳон аҳамиятига молик ташаббус ва таклифларнинг аҳамияти очиб берилган.

4. Куз фаслидан бошлаб ҳаво салқинлаша бошлайди ва фуқароларнинг табиий ва суюлтирилган газ, иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёжи ортади. Хўш, бу борада Фарғона вилоятида қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

«Халқ сўзи» мухбири Ботир Мадиёровнинг «Фарғона куз-қиш мавсумига қанчалик тайёр?» сарлавҳали мақоласи орқали мазкур саволга жавоб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?