«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида нималар эълон қилинди?

00:25 26 Август 2020 Жамият
454 0

1. Президент томонидан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирадиган ушбу муҳим ҳуқуқий ҳужжат билан газета саҳифаларида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

2. Шу йилнинг 24 август куни Президентимиз томонидан «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон қабул қилинди.

Унинг аҳамиятли жиҳати нимада? Мазкур ҳужжат тадбиркорлар учун қандай қулайлик яратади?

Саволларга турли идора ва ташкилотлар мутасаддилари, тадбиркорлар ҳамда инвесторларнинг ушбу Фармонга муносабати орқали жавоб олишингиз мумкин.

3. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига кўра, пандемия туфайли дунёнинг қарийб 160 мамлакатида мактабларнинг ёпилгани 1 миллиарддан ортиқ ўқувчилар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу масалада Ўзбекистонинг ёндашуви қандай бўлиши керак? Бундай шароитда мактаб таълимини қандай шаклда йўлга қўйиш лозими? Хўш, ҳозирги мураккаб жараёнда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар қилиниши керак? Умуман, таълим-тарбия соҳасида бугун қандай муаммолар бор ва уларни бартараф этиш қайси чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этмоқда?

«Халқ сўзи» мухбири Темур Эшбоевнинг Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров билан уюштирган суҳбати («Мамлакат тараққиёти нафақат табиий ресурсларга, балки юксак билимли ва малакали кадрларга ҳам боғлиқ» сарлавҳаси остида) орқали ана шу саволларга атрофлича жавоб олишингиз мумкин.

4. Бюджет маблағлари қанчалик самарали ва мақсадли сарфланяпти? Бу борада қонунбузилиш ҳолатлари кузатилмаяптими? Ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар қанчалик самарали сарфланди? Бюджет маблағларини сарфлашда қандай камчиликларга йўл қўйилди?

Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларининг давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси якунларига бағишланган «Халқ сўзи» мухбири Зиёда Ашурованинг «Бюджет маблағлари самарали ва мақсадли сарфланиши зарур» сарлавҳали мақоласида ана шу саволларга батафсил жавоб берилган.

5. Бугунги кунда мамлакатимизда 10 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжудлигини инобатга олсак, улар фаолиятини қониқарли дейишга ҳали эрта. Яъни давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва конструктив мулоқот механизмлари йўлга қўйилмаган, нодавлат нотижорат ташкилотларининг эҳтиёжлари ҳануз тизимли таҳлил қилинмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Бунда қандай тўсиқлар мавжуд?

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси Гулнора Маҳмудованинг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига нима тўсқинлик қилмоқда?» сарлавҳали мақоласида бу ҳақда батафсил танишасиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?