«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 25 август сонида қандай мақолалар эълон қилинди?

01:30 25 Август 2020 Жамият
367 0

1. Ишбилармонлик ва инвестиция муҳити қачон тубдан яхшиланади? Қачонки турли бюрократик тўсиқлар олиб ташланса, қачонки лицензия ва рухсат бериш тартиби замонга мос тарзда такомиллаштириб борилса. Бу оддий ҳақиқат. Президентимизнинг навбатдаги қарорида ушбу соҳани янада ривожлантириш, бу борада эскирган тартиб-таомиллардан воз кечиш, тизимдаги фаолиятни янада либералаштириш масалаларига алоҳида урғу берилган. Ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини газетамиз саҳифаларида эълон қилинган тўлиқ матни орқали билиб олишингиз мумкин.

2. “Мўйноқнинг мўъжизаси нимада? Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бири — Мўйноқда бугунги кунда қандай лойиҳа ва ташаббуслар илгари сурилаётганини билмоқчи бўлсангиз «Мўйноқ мўъжизаси» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолани ўқишни тавсия қиламиз. Зеро, унда ҳудудда амалга оширилаётган барча бунёдкорлик ишлари билан танишасиз.

3. Амир Темур асос солган анжирли боғ. Бу боғ қаерда экан, деган савол туғилиши табиий. Шу ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз газета саҳифаларда мухбиримиз Абдулазиз Йўлдошевнинг «Амир Темур асос солган анжирли боғ» сарлавҳали мақоласини мутолаа қилинг. Унда вилоятдаги Боғибаланд маҳалласидаги 40 гектар ҳудудни қамраб олган анжирзорлар ҳар йили сайёҳлар билан гавжум бўлиши, чунки бир неча аср олдин соҳибқирон Амир Темур асос солган ушбу боғда бугунги кунда анжирлар фермерлар томонидан етиштирилаётгани қайд этилган.

4. Секторлар муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлай оляптими? Албатта, бу саволга жавоб топиш учун изланиш, тизимдаги ютуқ ва муаммоларни ўрганиш зарур. Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаровнинг газета саҳифаларидан ўрин олган ушбу сарлавҳали мақолада орқали барчасини билиб оласиз.

5. Ички туризм қачон кенгаяди? Маълумотларга кўра, ҳар йили юртдошларимиз чет элда дам олиш учун 1 миллиард 200 миллион доллар атрофида маблағ сарфламоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири – Ўзбекистонда барча талабларга жавоб берадиган замонавий туристик мажмуалар сони камлигидир. Танқид ва таҳлилларга бой бўлган мақола газетамиз саҳифаларида эълон қилинди.

6. Экспертларнинг хулосаларига кўра, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ ислоҳотлар жуда кенг қамровли ёндашувни талаб қилади, ўзгариш ва янгиликларни бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳа ва тизимда амалга оширишга тўғри келади. Хўш, Ўзбекистонда бу борада қандай ютуқларга эришмоқда, муаммолар нимада? Булар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятовнинг чуқур таҳлилларга бой мақоласи орқали билиб оласиз.

Шунингдек, газетамизнинг бугунги сонида яна кўплаб бир-биридан қизиқарли ва таҳлилий мақолалар эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?