«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 19 август сонида қандай мақолалар эълон қилинди?

08:23 19 Август 2020 Жамият
448 0

1. “57 мамлакатнинг лидер аёллари нимани муҳокама этишди? Ўзбекистоннинг қайси соҳадаги илк иштироки ёки қандай муваффақиятли эътироф ҳақида гап кетаётгани билан қизиқсангиз «Илк иштирок ва муваффақиятли эътироф» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолани ўқишни тавсия қиламиз. Зеро, унда 57 мамлакатнинг йирик халқаро ташкилотлари раҳбар аёллари иштирокида ўтган халқаро саммит тафсилотлари баён этилган.

2. Глобал иқлим ўзгариши ва пандемия. Боғлиқлик нимада? Газета саҳифаларини варақласангиз, ушбу саволга жавоб топасиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Муқаддас Тиркашева ва Моҳира Хўжаеванинг нуқтаи назари асосида эълон қилинган мақолада глобал иқлим, пандемиянинг яхши ва ёмон томонлари таҳлилий очиб берилган.

3. Ҳарир либоси аро ясан-тусан қилаётган «келинчак» ҳақида эшитганмисиз? Газета саҳифаларидан ўрин олган «Эли шод, кўрки обод Сўх» сарлавҳали мақолада айнан ушбу «келинчак» ҳақида батафсил маълумотларга эга бўласиз.

4. Қийноққа солиш. Афсуски, бу билан боғлиқ қилмишлар кейинги пайтларда кўп учрамоқда. Хўш, бунга нима сабаб? Айни шу йўналишни янада такомиллаштириш мақсадида яқинда қабул қилинган Президент Фармони мазмун-моҳияти, хусусан, қийноққа солиш билан боғлиқ қилмишлар содир этилиши олдини олишнинг самарали механизмлари жорий қилинаётгани ҳақида Бош прокуратура Академияси кафедра бошлиғи Хуршид Каримов мақоласи орқали танишиш мумкин.

5. Орамизда карантин юмшатилганини нотўғри талқин қилаётганлар ҳам бор. Лекин бундай қарашлар қанчалик асосли ёки асоссиз эканлиги ҳақида мухбиримиз Ботир Мадиёровнинг «Карантин чекловлари юмшагани хавф йўқолди, дегани эмас» сарлавҳали мақоласи орқали янада кўпроқ тушунчага эга бўлиш мумкин.

6. Ўзбекистонда олий таълимнинг тарихий илдизлари қаерга бориб тақалади? Шулар ҳақида билмоқчи бўлсангиз газетамиз саҳифаларида эълон қилинган «Ўзбекистонда олий таълимнинг тарихий илдизлари янада қадимий» сарлавҳали мақолани ўқишни тавсия этамиз. Чунки ушбу масалага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, академик Аҳмадали Асқаровнинг илмий қарашлари сингдирилган.

7. Реклама фақат даромад олиш учунми? Ёхуд ташқи реклама фаолияти бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Транспорт воситаларида, метродаги, жамоат жойлардаги (парклар, бозорлар ва бошқалар) ташқи рекламалар тегишли қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тартиби асосида юритилмаяпти. Ана шундай таҳлиллару ўрганишларга, тавсияларга бой бўлган «Ташқи реклама соҳасини тартибга солишда қандай муаммолар бор?» сарлавҳали мақола орқали танишиб олишингиз мумкин.

8. «Алоҳида солиқ имтиёзлари. Бу туман аҳлига нима беради?» Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов муаллифлигидаги ушбу сарлавҳали мақолада Сўх тумани аҳолисига берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида қизиқарли маълумотлар акс этган.

Шунингдек, газетамизнинг бугунги сонида яна кўплаб бир-биридан қизиқарли ва таҳлилий мақолалар эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?