«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 12 август сонида қандай мақолалар эълон қилингани билан қизиқяпсизми?

01:32 12 Август 2020 Жамият
463 0

Архив сурат

1. “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 93,4 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти паст даражада қолмоқда, 109 минг гектар суғориладиган майдонлар ўртача ва кучли шўрланган. «Сардоба» сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аксарият сув хўжалиги объектлари, шунингдек, «Марказий Мирзачўл» коллектори ва унга қуюлувчи коллекторлар жиддий талафот кўрди”.

Газета саҳифаларида эълон қилинаётган “Жиззах ва Cирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ана шу ҳаётий ҳақиқатдан келиб чиқиб, шу йўналишдаги ишлар чуқур таҳлил қилгани ҳолда, бажарилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди.

2. “Қишлоқ хўжалигида қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш нима учун муҳим? Газета саҳифаларида эълон қилинган “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори шу долзарб масалага ойдинлик киритиб бераётгани билан аҳамиятлидир.

3. Шу йилнинг 12-13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ташкил этилади.

Хўш, Самарқанд веб-форуми ёшларга, Ўзбекистонга нима беради? Ушбу саволга жавоб топмоқчи бўлсангиз нашримизда худди шу мавзуда эълон қилинган мақола билан танишишни тавсия қиламиз.

4. Сўх — ғоят хушманзара маскан. Бугун ушбу туманда ҳаёт шукуҳи ўзгача намоён бўляпти. Айниқса, ҳозири пайтларда. Президентимизнинг махсус қарори туфайли Сўх ўзгариш ва улкан янгиланиш бўсағасида. Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаевнинг «Сўх тумани: ўзгаришлар бўсағасида» мақоласида ана шу долзарб масала очиб берилган.

5. «Темир дафтар». Унинг яхши ва ёмон томонлари нимада? Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовнинг «Ўзлигимизни кўрсатадиган фурсат» сарлавҳали мақоласи шу саволга жавоб топиш мумкин.

6. Суд-ҳуқуқ тизимининг таркибий қисми бўлган адвокатура жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда адвокатларнинг касбий фаолиятларини муваффақиятли амалга оширишлари учун яна нималарга эътибор зарур? Мухбиримиз Зиёда Ашурованинг «Адвокатлар учун айрим талабларни бекор қилиш таклиф этилмоқда» мақоласида шулар хусусида зарур маълумотларга эга бўласиз.

6. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш нега зарур? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев шу мавзудаги мақоласида давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини ривожлантиришда парламентнинг ролини ошириш билан боғлиқ бир неча масалаларга эътибор қаратилган. Ўқишни тавсия қиламиз.

7. Ҳар қандай ҳужжат моҳиятини соҳа мутахассислари чуқур очиб бера олади. Кеча Президентимиз томонидан «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Хўш, ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат? Мухбиримиз Раҳим Шерқулов бу борада соҳа мутасаддиларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

8. Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, деган мақол бежиз айтилмаган. Тўғрими? Ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам ўз эгалари, тегишли соҳа вакиллари тушунтириб берса, бу бошқа гап. “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмуни ҳам айнан тааллуқли етук мутахассислар томонидан очиб берилган. Мухбиримиз Дилшод Улуғмуродовнинг мутахассислар билан бўлиб ўтган суҳбатида қарор моҳиятига оид барча тушунчаларга ойдинлик киритилган.

Газетамиз билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?