Халқ қалбига яқин китоб

18:12 08 Октябр 2019 Маданият
702 0

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир ва ёзувчи Зокир Худойшукурнинг “Чўлпон” нашриётида нашр этилган “Тузоқ” номли бадиий китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»
Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»
Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»
Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Қисса ва ҳикояларни ўз ичига олган китобни варақлар экансиз, ундаги ҳар бир ижод маҳсули юксак маҳорат намуналари эканига гувоҳ бўласиз. Асарларда қадим ўзбек халқининг, жумладан, Бойсун элининг тарихий удумлари, миф ва асотирлари, халқ оғзаки ижодининг нодир намуналари акс этган. Жумладан, “Тузоқ” қиссаси ўқувчини тарих қарига етаклайди. Унда озодлик курашчиси Мадаминбекнинг том маънодаги бадиий образи яратилганки, асарни мутолаа қилиш мобайнида ушбу қаҳрамонга беихтиёр меҳр қўясиз. Унинг орзу-армонлари, қайғу-ҳасратлари қалбингизга ҳам кўчади. Шу маънода, “Тузоқ”ни халқ қалбига яқин китоб, дейиш мумкин. Мажмуага жамланган асарлар ўқувчини оҳанрабодек ўзига боғлаб қўяди. Образли айтганда, мутолаа тузоғига илинасиз. Бу шубҳасиз ижодкорнинг билим ва салоҳияти, маҳоратидан далолат.

Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?