Халқ депутатлари Пайариқ тумани кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

17:43 06 Октябр 2020 Жамият
253 0

6 октябрь куни халқ депутатлари Пайариқ тумани кенгашининг навбатдаги, ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унга депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Шунингдек, сессия ишида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бефарқ бўлмаган фуқароларнинг иштирок этиши учун ҳам имконият яратилди.

Сессия кун тартибига асосий масала сифатида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш юзасидан секторлар раҳбарларининг тақдимотлари киритилди.

Қайд этилганидек, Пайариқ туманини мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Туманда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 688 минг сўмни ташкил этган (вилоятда 13-ўрин).

2020 йил якуни бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш режалари белгилаб олинган. Жумладан, 274 та ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, ҳар бир корхонанинг 2020 йил 9 ой ва йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг прогнози белгиланди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми пасайган 15 та кичик саноат корхонасининг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси белгилаб олинди. 274 та ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд. Ҳар бир корхонанинг йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг прогнози белгилаб олинди. Яъни, қўшимча қувват яратиш мақсадида 11 та янги лойиҳани ўз вақтида ишга тушириш, йил якуни билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 314,5 миллиард сўмга етказиш, 2020-2021 йилларда Халқобод ҳудудида 18,9 гектар майдонда янги ташкил этилган кичик саноат зонасини тўлиқ коммуникациялар билан таъминлаш, кичик саноат зонасида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида лойиҳа ташаббускорларини аниқлаб, ер ажратиб бериш долзарб вазифа этиб белгиланди.

Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 1140,1 минг сўмни ташкил этади (вилоятда 13-ўрин). 2020 йил якуни бўйича хизматлар ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олиниб, мавжуд 324 та хизмат кўрсатиш корхонасининг йил якуни бўйича хизмат кўрсатиш ҳажмининг прогнози белгилаб чиқилди. Яъни, туманда хизмат кўрсатиш, аҳоли истеъмоли соҳасини ривожлантириш мақсадида янги шакллантирилган умумий қиймати 24,3 миллиард сўмлик 11 та лойиҳани йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 3 та деҳқон бозори, 1 та савдо комплекси, савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш борасида иш олиб борилмоқда.

Йил якуни билан хизматлар кўрсатиш ҳажмини 291,8 миллиард сўмга етказиш белгиланган.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо ҳажми 1 929,8 минг сўмни (вилоятда 15-ўрин) ташкил этган.

Жорий йил якуни бўйича хизматлар ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш бўйича мавжуд 514 та савдо корхонасининг йил якунигача хизмат кўрсатиш ҳажмининг прогнози белгилаб олинди.

78 та савдо корхонаси айланма маблағ ҳажмини ошириш, йил якуни билан хизматлар кўрсатиш ҳажмини 531,6 миллиард сўмга етказиш чоралари амалга оширилмоқда.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестициялар ҳажми 622,9 минг сўмни ташкил этган (вилоятда 15-ўрин).

2020 йил якуни бўйича тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, йил якуни билан марказлашмаган инвестициялар ҳажмини 199,5 миллиард сўмга бажариш чора-тадбирлари белгиланди.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми 39,3 долларни (вилоятда 12-ўрин) ташкил этган. Экспортёр корхоналар сони 6 тадан 13 тага етказилди, улар томонидан жорий йилда 12,5 миллион долларлик маҳсулот (шундан 3,0 миллион доллари саноат маҳсулотлари) экспортини амалга ошириш чоралари кўрилди.

Йил якуни билан аҳоли жон бошига экспорт ҳажмини 49,8 АҚШ долларига етказиш белгилаб олинган.

Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича аҳоли бандлиги 94 минг кишини, бандлик даражаси 90,8 фоизни ташкил этган (вилоятда 4-ўрин).

Бу борада янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлик даражасини 30 фоизга ошириш белгиланган.

Туманнинг Ингичка қишлоғида 1600 гектар лалми майдонда интенсив узумзор барпо этиш орқали 3200 та иш ўрни яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Туман аҳолиси орасида ташаббускорларни аниқлаб, 50 сотихдан кредит асосида тайёр боғ ажратилиши таъминланади ва 3200 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари кўпайишига имкон яратилади.

Хотин-қизларнинг иш билан бадлик даражаси 85,8 фоизни (вилоятда 6-ўрин) ташкил этади.

Хотин-қизлар бандлигини 30 фоизга ошириш белгиланиб, тумандаги 1236 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чоралари ишлаб чиқилган.

Вақтинча ишлаш учун хорижга кетганлар сони 19 минг кишини (вилоятда 7-ўрин) ташкил этади. Хорижга кетганларни иқтисодий фаол аҳолининг умумий сонидаги улушини босқичма-босқич қисқартириш бўйича 3,8 минг нафар фуқаро бандлиги таъминланади.

Ишсизлар сони 9,6 минг нафарни ташкил этиб, 1 бўш иш ўрнига ишсизлар сони 42 кишини (вилоятда 8-ўрин) ташкил этади.

Меҳнат бозорининг кескинлик даражасини юмшатиш учун 1 бўш иш ўрнига ишсизлар сонини 30 фоизга қисқартириш режалаштирилган.

Экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотлари ҳажми 7,1 миллиард сўм (вилоятда 13-ўрин)ни ташкил этади.

Туманда фаолият юритаётган “Samarqand cotton cluster” МЧЖ томонидан йил якунига қадар 2 миллион доллар саноат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

«Парадайс вайт голд текстиль» МЧЖ тикувчилик цехини тўлиқ қувватда ишлашини йўлга қўйиш ва 700 минг долларлик экспортни амалга ошириш, саноат маҳсулотлари экспорти улушини 15 фоизга етказиш амалга оширилади.

Ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми 168 миллиард сўмни ташкил этади (вилоятда 14 ўрин).

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмини 239 миллиард сўмга етказиш чоралари кўрилмоқда.

Сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланган майдоннинг қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдонидаги улуши 0 фоиз.

Бу борада сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, интенсив усулда ташкил этиладиган боғзорлар майдонини 4340 гектарга етказиш, Дўстлик маҳалласи Ингичка қишлоғи ҳудудида қўшимча 2000 гектар лалми майдонда «Ингичка гигант узумзори» кооперациясида интенсив узумзорлар ташкил қилиш ишларини амалга ошириш давом эттирилмоқда.

Ҳисобот даврида 4 та корхона томонидан (марказий банк курси бўйича) 13 миллиард сўмлик тўғридан тўғри инвестициялар (вилоятда 10-ўрин) жалб этилган.

3 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш белгиланган.

Давлат кафолатисиз хорижий кредитлар иштирокидаги жами 6 та корхона томонидан умумий қиймати 8,3 миллион доллар миқдоридаги хорижий кредитлар ҳисобига белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Кичик бизнес субъектлари сони 1733 тани ташкил этиб, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) ҳажми 33,3 миллиард сўмни (вилоятда 15-ўрин) ташкил этади.

Кичик тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, жами кичик бизнесда ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат)даги улушини ошириш борасида 3 йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1034 тани ташкил этиб, уларнинг жами фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улуши 59,7 фоизни (вилоятда 8-ўрин) ташкил этади.

Рўйхатдан ўтган жами 1737 та тадбиркорлик субъектларидан фаолият юритмаётган ва «ноль» ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улуши (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 54 фоизни (вилоятда 15-ўрин) ташкил этади.

Бу борада рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва «ноль» ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улушини қисқартириш, туманда фаолият кўрсатаётган корхоналар фаолиятини мониторинг қилиб бориш, статистика ҳисоботларини ҳаққоний ва тўлиқ топширилишини ташкил қилиш, ҳуфёна иқтисодиёт улушини камайтириш учун камерал назорат ўрнатиш, статистика ҳисоботларини топшириш жараёнларида солиқ, электр, газ корхоналаридан олинган маълумотлар таҳлил қилиниб, корхоналарнинг реал ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳисоботда акс эттирилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Фаолияти тугатилган тадбиркорлик субъектларининг сони 35 тани, янги ташкил этилган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги фарқнинг жами субъектлар сонидаги улуши 24 фоизни (вилоятда 11-ўрин) ташкил этади.

Янги ташкил этилган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги фарқнинг жами субъектлар сонидаги улушини ошириш, туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб бориш орқали уларни қийнаб келаётган масалаларни аниқлаб, ҳал этиш ишлари давом этмоқда.

2019 йилда мол-мулк ва ер солиқлари тушуми ҳажми 23,4 миллиард сўмни, 2016 йилга нисбатан ўсиш суръати 188 фоизни (вилоятда 11-ўрин) ташкил этади.

Бу борада туманда мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликни ундириш бўйича иқтисодий комплекс вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил қилиш, 2020 йилда ҳисобланган 19 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари тушумини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган мурожаатлар сони 944 та, қаноатлантирилганлари 314 тани, улуши 33 фоизни (вилоятда 11-ўрин) ташкил этади.

Мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда қаноатлантирилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали ҳамда тўғридан-тўғри туман ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлардаги масалаларни атрофлича ўрганиб чиқилиб, ҳал этиш чораларини кўриш, бунда мурожаатларни таҳлил қилиб бориб, аҳолини қийнаб келаётган бир хил мазмундаги мурожаатларни ечиш тизимли ёндашувни йўлга қўйиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?