Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

14:33 13 Январь 2020 Сиёсат
419 0

Наманганда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этди.

Сессияда вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Кенгашнинг доимий комиссияларини тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Қосимов сўз олиб, Давлатимиз раҳбари томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига 6-Сероб сайлов округидан сайланган депутат Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевичнинг номзодини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини маълум қилди ва уни ўқиб эшиттирди.

Х. Бозоров халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутатлари томонидан Наманган вилояти ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019