Хайриддин Султонов: “Президентимизнинг сўзлари Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумни тўлқинлантирганди”

12:22 28 Июнь 2019 Жамият
453 0

Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Х.Султонов ўз фикрларини билдирди:

“Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин.

Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг ҳаётим“, “Менинг тасаввурим“ номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди.

Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик“, дея Султоновнинг сўзларидан иқтибос келтиради ЎзА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019