Кесакли маҳалласи «Обод қишлоқ» дастурига киритиладими?

18:29 30 Январь 2019 Жамият
649 0

Иллюстратив фото

«Халқ сўзи ОNLINE». Истам Иброҳимов/Бухоро. Шу кунларда парламент қуйи палатаси депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, қизғин ташкил этилмоқда.

Чунончи, Олот туманидаги Жумабозор қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқот кўплаб масалаларга ечим топилгани, фойдали таклифлар ўртага ташлангани билан аҳамиятли бўлди.

— Бундан бир неча ой муқаддам республика ишчи гуруҳи таркибида ушбу ҳудудда ҳам бўлиб, фуқароларни ўйлантириб келаётган масалаларни атрофлича ўргангандик, уларнинг бир қисми жойида ҳал этилганди, — дейди қуйи палата депутати Н. Собиров. — Сайловчилар билан учрашув чоғида эса Кесакли маҳалласини «Обод қишлоқ» дастурига киритиш, ҳудудда мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш, ички йўлларни асфальтлаштириш каби қатор масалалар юзасидан фикрлашиб олинди.

Мазкур тумандаги Жайҳунобод маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда ҳудудда электр таъминотини яхшилаш, хусусан, Салоқоровул қишлоғидаги трансформаторни янгилаш бўйича ҳам амалий кўмак бериш сўралди.

Албатта, кўтарилган масалалар долзарб, уларнинг ечими қай даражада таъминланишини эса вақт кўрсатади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019