Кэролин Лэмм: “Мақсадимиз — АҚШ тадбиркорлари билан ҳамкорликда муваффақиятга эришиш учун ўз билим, тажриба ва ресурсларимизни ўзбек ҳукумати билан баҳам кўриш”

16:54 05 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
278 0

Кэролин Лэмм, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси, “Дўстлик” ордени соҳиби:

Америка — Ўзбекистон савдо палатаси ташкил топганининг 25 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг менга “Дўстлик” орденини бериш тўғрисидаги Фармони эълон қилинганини эшитиб, ғурур ва ифтихор ҳиссини -туйдим.

Палатанинг раиси ҳамда асосчиларидан бири сифатида 1993 йил сентябрь ойини жуда яхши эслайман. Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик алоқалар энди ўрнатилган, Американинг учта компания¬си ташаббуси билан икки давлат иштирокидаги илк савдо ташкилоти очилганди ўшанда. Ўтган вақт мобайнида уюшмамиз аъзолари Ўзбекистонда муваффақият билан бизнес олиб борди ва мен Ўзбекистон иқтисодиётида, хусусий секторда, умуман, дунё иқтисодиётидаги кўплаб ўзгаришларга гувоҳ бўлдим. Хусусан, иқтисодиётнинг йилдан-йилга барқарор суръатлар билан ўсиши, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 1993 йилдаги 13 миллиард доллардан бугунги кунга келиб, бир неча баробар ошиб кетганини эътироф этиш жоиз. 25 йиллик фаолияти давомида палатамиз икки томонлама тижорат ва бизнес алоқаларини яхшилаш борасида кўплаб ютуқларга эришди. Бугун биз Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни улкан сакраш сифатида баҳолаймиз. Қолаверса, шу йил май ойида ¬Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалга оширган тарихий ташрифи якунлари бўйича -эришилган қарийб 5 миллиард долларлик битимлар, бизнес-режалардан жуда мамнунмиз.

1993 йилдан буён уюшмамиз аъзоларининг аксарияти Ўзбекистонда фаол бизнес юритмоқда ва барчамиз Ўзбекистон Президентининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш сиёсатини олқишлаймиз. Президент Мирзиёев икки мамлакат фуқаролари учун бизнес сектори келтириши мумкин бўлган фойдани тушуниб турибди. Тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш доим унинг диққат марказидадир. Президент бизнесни ҳимоя қиляпти, бизнесга ёрдам беряпти ва Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда. Биз, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси вакиллари бундай қатъиятни қўллаб-қувватлаймиз ва Америка компаниялари, АҚШ ҳукумати вакилларини шу йил 23 октябрда Тошкентда ўтказиладиган АҚШ — Ўзбекистон йиллик бизнес форумида иштирок этишга чақирамиз. Мақсадимиз — АҚШ тадбиркорлари билан ҳамкорликда муваффақиятга эришиш учун ўз билим, тажриба ва ресурсларимизни ўзбек ҳукумати билан баҳам кўриш.

Бизнинг аъзо компанияларимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жўшқинлигидан, шаффофлик, очиқлик, холислик, адолат, изчиллик ва барқарорлик сингари ўарбда кучли қадрланадиган ишбилармонлик қадриятлари равнақ топаётганидан мамнун. Буларнинг барчаси ҳар қандай америкалик инвестор бозорга кириб келишдан аввал талаб қиладиган қонун устуворлиги ва барқарорликнинг асосидир. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон Президентининг коррупцияга барҳам бериш борасида қилаётган ҳаракатларига юксак баҳо берамиз ҳамда мамлакатдаги қонунийлик ва ҳуқуқ муҳитини АҚШ инвестициялари янада кўпроқ кириб келишига йўл очадиган даражага олиб чиқишда баҳоли қудрат кўмаклашишга тайёрмиз.

Ҳозирги кунда Осиё дунёнинг энг кучли рақобат маконига айланган экан, бугунги Ўзбекистон бу ерда етакчи позицияни эгалламоқда. Агар ислоҳотлар мана шундай космик тезликда давом этса, у бундан-да юқори натижаларга эришиши муқаррар! Аминманки, ҳар икки томоннинг диққат марказида бўлган масалаларни ҳал қилишда ҳаракатларимизни биргаликда давом эттирамиз, бу ерда — Қўшма Штатларда кўплаб хайрихоҳ дўстлар борлигига Ўзбекистон ҳукуматини инонтира оламиз ва Ўзбекистонда ҳам бизнинг дўстларимиз кўп эканига ишонамиз. Шу йил -октябрда бўлиб ўтадиган АҚШ — Ўзбекистон ¬йиллик бизнес форумида Американинг кўплаб компаниялари қатнашади, деган умиддамиз.

Ушбу ажойиб мукофотга лойиқ кўрилганимдан фахрланаман ва уни икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун астойдил меҳнат қи¬лаётган Америка — Ўзбекистон савдо палатаси ¬аъзолари билан бўлишаман. Юксак эътибор учун раҳмат, Ўзбекистон!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар